Канаданинг Ванкувер шаҳрида ирқчиликка қарши намойиш бўлиб ўтди. CBC телеканалининг хабар беришича, шаҳар кенгаши биноси олдида ўтган акцияда 4 мингга яқин киши иштирок этган.

Фото:  Reuters

ОАВ маълумотларига кўра, акция давомида намойишчилар ва уларнинг рақиблари ўртасида кенг кўламли зиддиятлар кузатилмаган. Вазият мураккаблаша бошлаганда полиция аралашиб, оломондан бир неча кишини олиб чиққан. 

Фото:  Reuters

Манбага кўра, намойиш қатнашчиларининг қўлларида  "Меҳр-муҳаббат билан яшанг" ва "Хилма-хиллик - куч" каби  ёзувлар туширилган плакатлар бўлган.