Испания чемпионати биринчи туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Эътиборли учрашувлардан бири Каталонияда «Жирона» ва «Атлетико» ўртасидаги учрашувда кузатилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Стуани томонидан киритилган икки гол мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимда симуляция ишлатган деб топилган «Атлетико» етакчиси Антуан Гризманн қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Аммо бу қайтанга «Атлетико» фойдасига ишлади. 78 ва 85-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилган Симеоне шогирдлари охир-оқибат мағлубиятдан қутулиб қолишнинг уддасидан чиқди.

Турнинг яна бир учрашувида «Сельта» ўз уйида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Испания Ла-лигаси, 1-тур

Жирона – Атлетико 2:2 (2:0)
Голлар: Стуани (22, 25) – Корреа (78), Ҳименес (85).
Жирона: Ирайсос, Алькала, Муньеса, Адай (Планас, 71), Эспиноса, Порту (Кайоде, 84), Гарсия, Гранель, Понс, Маффео, Стуани.
Атлетико: Облак, Ҳименес, Люка Эрнандес, Хуанфран (Корреа, 58), Савич, Коке, Сауль, Габи (Гайтан, 69), Феррейра Карраско, Торрес (Вьетто, 73), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Феррейра Карраско (28), Стуани (45), Сауль (50), Люка Эрнандес (61), Гризманн (67).
Четлатиш: Гризманн (67).

Сельта – Реал Сосьедад 2:3 (1:1)
Голлар: Гомес (22, 50) – Ойарсабаль (33), Хуанми (80), Виллиан Жозе (88, пенальти).
Сельта: Альварес, Мальо, Кабраль, Фонтас, Кастро, Васс, Радоя, Хосабед (Лоботка, 76), Аспас, Гомес (Эрнандес, 67), Систо (Юльсагер, 86).
Реал Сосьедад: Рульи, Одриосола, Элустондо, Навас, Родригес, Прието (Агиррече, 82), Ильярраменди, Сурутуса, Каналес (Вела, 57), Виллиан Жозе, Ойарсабаль (Хуанми, 67).
Огоҳлантиришлар: Гомес (49), Кастро (80), Мальо (86), Ильярраменди (90).