Буюк Британия қироличаси Елизавета II тахтдан уни валиаҳд шаҳзода Чарльзга бериш мақсадида воз кечмоқчи эмас, деб хабар қилмоқда The Sunday Times газетаси қироличага яқин манбаларга асосан.

Уларнинг сўзларига кўра, қиролича мамлакат олдидаги ўз бурчини бажаришда давом этмоқчи.

Нашрнинг қироличага яқин бўлган манбаларидан бирининг хабар беришича, Елизавета II тахтда давлат раҳбари мажбуриятларини бажариш учун етарли даражада соғ ҳолатда бўлгунга қадар қолмоқчи.

Шу тариқа, нашрнинг аниқлик киритишича, мамлакатга вақтинча раҳбарлик қилиш ҳақидаги гаплар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу маълумотни Букингҳем саройи ва Кларенс-хаусдаги қиролли оиласи қароргоҳи аъзолари ҳам тасдиқлашган.

Аввалроқ ОАВ Британия қироличасининг тахтни топширишига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берганди.