1971 йилда суратга олинган ва бош ролни актёр Стив МакКуин ижро этган машҳур “Ле-Ман” фильмида иштирок этган Porsche 917 спорткари аукционда 14,08 млн долларга сотилди. Бу Porsche бренди учун рекорд сумма бўлди.

Фильмда “Ле-Ман 24 соати” пойгасида юз берадиган воқеалар ҳақида сўзланади. Фильмда 1970 йилдаги ҳақиқий пойга лавҳаларидан фойдаланилган. Айнан шу йили Porsche машинаси бу пойгада биринчи марта ғалаба қозонган.

Аввал бу машина “Ле-Ман 24 соати” ва Формула-1” пойгаларида иштирок этган швейцариялик собиқ пойгачи Йо Зиффертга тегишли бўлган. 2002 йилда машина реставрация қилингач, ундан бирор марта фойдаланилмаган.