Америкалик таниқли режиссёр Майкл Мур твиттердаги саҳифасида Стив Бэннон Оқ уйдаги бош маслаҳатчи лавозимидан кетганлиги сабаб хурсанд эканини билдириб ўтди.

«БЭННОН КЕТДИ! Бэннон Трамп «ирқий тозалик» тарафдорларини мустақил равишда ҳимоя қила олишини кўрганидан сўнг, ўзига айтди: «Менинг ишим якунланди. Миссия бажарилди», - дея ёзган у.

Бэннон ўз лавозимини тарк этиши мумкин экани ҳақидаги миш-мишлар бир ҳафта аввал тарқалди ва у The American Prospect’га интервью бергач, янада кучайди.

Унда, иддао этилишича, президент Дональд Трамп маъмуриятининг собиқ бош маслаҳатчиси қатор ультра ўнгларни танқид қилиб, уларни «масхарабозлар» дея атаган.

Майкл Мур эса Трампга нисбатан салбий муносабати билан машҳур. Хусусан, режиссёр июнь ойида ўз сайтида TrumpiLeaks бўлимини очди ҳамда Трамп ҳақида фош этувчи маълумот йиғишни бошлади.

Аввалроқ Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилгани хабар берилганди.