Эртага, 21 август кунидан Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Махтумқули кўчасидан Амир Темир кўчасига қадар бўлган қисми ёпилади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Тошкент ИИББ ЙҲХБдан хабар беришди.

Маълум қилинишича, ушбу кўчаларда транспорт қатнови тахминан 4-5 кунга ёпилади. Бунга сабаб - Фарғона йўли кўчасига қарата қурилган кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 

ЙҲХБдан хабар беришларича, кўчаларда қатнов қачон тикланиши номаълум, бу кўприкни тиклаш ишлари давомийлигига боғлиқдир.

Фарғона йўли кўчасига қарата қуриладиган кўприк