Жорий ҳафтадан бошлаб Европа кучли бешлик чемпионатлари тўлиқ таркибда старт олади. Италия, Испания ва Германия чемпионатлари билан евромавсумга тўлалигича старт берилади. Tribuna.Uz ҳафтанинг энг муҳим учрашувларига батафсил тўхталиб ўтади.

Италия А серияси
«Интер» – «Фиорентина» (20 август, 23:45, Sport TV, Матч! Футбол 2)

Ўзига хос эски танишлар қарама-қаршилиги дейиш мумкин бўлган учрашув биринчи турдаёқ кузатилиши кутилмоқда. «Фиорентина»нинг янги бош мураббийи Стефано Пиоли собиқ жамоасига қарши майдонга тушса, Борха Валеро узоқ йиллик Флоренциядаги фаолиятидан сўнг илк марта «Фиорентина»га рақиб сифатида ўйнашига тўғри келади.

Фактлар
Икки жамоа ўртасидаги сўнгги 6 учрашувнинг 5тасида «Фиорентина»нинг қўли баланд келган. «Интер» фақат бир марта ғалаба қозона олган.
Шунингдек, Миланда кечган сўнгги уч ўйиннинг иккитасида ҳам «Фиорентина» мезбонлар устидан ғалаба қозониб қайтган.
Аммо бунгача бўлган 13 учрашувда «Сан-Сиро»да «Фиорентина» фақат ва фақат мағлубиятга учраган.

Англия премьер-лигаси
«Тоттенҳэм» – «Челси» (20 август, 20:00, Futbol TV, Матч! Футбол 1)

Фактлар
Бу «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтадиган илк Англия премьер-лигаси илк учрашуви бўлади. Натижада АПЛ ўтказилган стадионлар сони 58тага етади.
«Челси» «Тоттенҳэм»га қарши барча мусобақалардаги жами 17 ўйиннинг фақат иккитасида мағлубиятга (8Ғ, 7Д, 2М) учраган.
Аммо «Шпорлар» ўз уйида Маурисио Почеттино бошчилигида АПЛдаги барча Лондон дербиларини мағлубиятсиз ўтказмоқда. Жамоа ўз уйида кечган 13 Лондон дербисининг 9тасида ғалаба қозонган, 4 дуранг.
«Челси» амалдаги чемпион сифатида АПЛни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган жамоа бўлиб қолиши мумкин.

«Тоттенҳэм» таркибида Дэнни Роуз, Эрик Ламела ва Жорж-Кевин Нкуду жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Киран Триппьернинг иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда.
«Челси» таркибида жароҳатдан тузалиб сафга қайтган Tиемуэ Бакайоко дебют қилиши мумкин. Педро ва Эден Азар тўлиқ соғайиб кетмаган ва бу учрашувда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Гари Кэйҳилл ва Сеск Фабрегас эса ўтган турдаги қизил карточка сабаб бу учрашувни ўтказиб юборади.

Англия премьер-лигаси
«Манчестер Сити» – «Эвертон» (21 август, 23:55, Futbol TV, Матч ТВ)

Фактлар
«Эвертон» «Манчестер Сити»га қарши АПЛ тарихидаг энг йирик ғалабасига ўтган мавсумда эришган (4:0).
«Манчестер Сити» сўнгги олти учрашувдан буён ўз уйида «Эвертон»га ютқазмай келмоқда (3Ғ, 3Д).
Уэйн Руни АПЛдаги голлари сонини 200тага етказиб олиши учун яна битта гол уриши керак. 200 гол киритган футболчилар ичида фақатгина Алан Ширер «Сити» дарвозасига (11 гол) Рунидан кўпроқ (8 гол) уришга муваффақ бўлган
Серхио Агуэро яна битта гол киритса АПЛ тарихида европалик бўлмаган энг яхши тўпурарга айланади  ва бу борада рекордчи бўлиб турган Дуайт Йоркни ортда қолдиради (ҳозирда унинг ҳисобида 123та гол бор).

«Манчестер Сити» таркибида Илкай Гундўған ва Бенжамен Менди тўлиқ машғулотларга қайтган, аммо уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Фабиан Дельфда ҳам шу ҳолат.

«Эвертон» таркибида жароҳати сабаб Шеймус Коулмэн, Янник Болази ва Рамиро Фунес-Мори учрашувда иштирок эта олмайди. Росс Баркли ва Жеймс МакКартини иштироки сўроқ остида.

Шунингдек бу ҳафтада яна бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган:

Испания Ла-лигаси
Барселона – Бетис (20 август, 23:15, Futbol TV)
Депортиво – Реал Мадрид (21 августга ўтар кечаси, 01:15, Futbol TV)