«Локомотив» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Германияда операция қилинганидан 2 ойдан ортиқроқ вақт ўтиб, Россия чемпионатининг 7-турида «Спартак»ка қарши учрашувда (4:3) майдонга тушди. Бу футболчининг жароҳатдан кейинги илк ўйини эди.

«Барчани жуда мураккаб ғалаба билан табриклайман! Сафга қайтганимдан жуда хурсандман ва ўйлайманки, бундан кейин барчаси фақат яхши томонга кетади! Бугун биз билан бирга бўлган ва қўллаб-қувватлаб турганларга раҳмат», — деб ёзган Денисов «Инстаграм»даги саҳифасига.