Жанубий Осиёда юз берган тошқинлар оқибатида камида 700 киши ҳалок бўлган, ярим миллиондан кўпроқ киши эса ўз уйини тарк этишга мабур бўлган.
 
Таъкидланишича, 20 августга ўтар кечасининг ўзида 100 киши ўлган. Табиий фожиа бир ҳафтадан бери давом этмоқда.

Тошқинлар Бангладеш, Непал ҳамда Ҳиндистоннинг Ассам, Бихар ва Ғарбий Бенгалия штатларини қамраб олган. Ҳиндистоннинг 900 минг, Бангладешнинг 300 минг кишиси вақтинчалик бошпаналарда яшамоқдалар.