21 августдаги тўлиқ қуёш тутилиши Тошкент вақти билан соат 23.25га тўғри келади. Ўзбекистонда бу вақтда ярим тун бўлгани сабабли бу ажойиб манзарани бевосита кузатишнинг иложи бўлмайди, бироқ уни интернетда онлайн кузатиш мумкин бўлади. Қуёш тутилиши АҚШ ҳудуди узра ўтади ва 1,5 соат давом этади, аммо бу вақтдан 2,4 дақиқагина у максимал фазада бўлади. Бу пайт Ой соясининг Ер сиртидаги эни 115 км ни ташкил қилади!

Олимларнинг прогнозларига кўра, кейинги тўлиқ қуёш тутилиши 2025 йил 25 августда содир бўлади. Шу сабабли NASA ходимлари ҳозирги имкониятдан фойдаланиб, Қуёшнинг ҳали номаълум бўлган сирларини очиш истагидалар. Жумладан, улар қуёш тутилиши ионосферага таъсир қилиши-қилмаслигини ва қуёш шамоли қайси томондан эсишини аниқлашмоқчи.