АҚШ Ҳарбий Денгиз Кучлари (ҲДК) Еттинчи флоти кемаларининг бири иккинчи марта тўқнашув рўй берганидан сўнг танаффус олишга қарор қилди. 

Бугун эрталаб АҚШ ҲДКнинг "Жон МакКейн" эскадрияли мина ташувчиси Сингапур шарқида танкер билан тўқнашди. Флот матбуот хизматининг хабар беришича, кеманинг олд қисмига зиён етган, 10 нафар денгизчи бедарак йўқолган, экипажнинг 5 аъзоси жароҳат олган. "Жон МакКейн" ҳаракатланиш хусусиятини сақлаб қолган бўлса-да, жанговорлик хусусиятларини йўқотди. АҚШ президенти Дональд Трамп воқеани "жуда ёмон" дея баҳолади. 

Alni MC кемасига ҳам зиён етган, жамоа аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган. Воқеани ўрганиш ишлари бошланди. Сингапур ва Мьянма ҳукуматлари қидирув-қутқарув операцияларини олиб боришмоқда. 

Бундан аввал (17 июнда) Япониянинг Сидзуока префектураси қирғоғи яқинида АҚШ ҲДКнинг "Фицжеральд" эскадрияли мина ташувчиси ва Филиппиннинг ACX Crystal контейнер ташувчисининг тўқнашуви қайд этилган эди. ACX Crystal капитанининг маълум қилишича, мина ташувчи унинг огоҳлантирувчи сигналларига парво қилмаган. Воқеа натижасида 7 нафар америкалик денгизчи ҳалок бўлган. "Фицжеральд" қисман чўккан. Тергов натижаларининг кўрсатишича, Филиппин кемаси билан тўқнашув Америка кемаси экипажининг хатоси туфайли рўй берган. АҚШ ҲДКнинг ишончни поймол қилган деб топилган уч катта офицери ишдан бўшатилган. 

Шубҳасиз, фуқаролик денгизчилари бу билан қаноатланмаган. ХХР ТИВнинг расмий вакили Хуа Чуньин бугун Жануби-Хитой денгизида юзага келган ташувчи хавфсизлигига таҳдид туфайли хитой томоннинг ташвишда эканини билдирди. 

Американинг Arleigh Burk тоифали "Жон МакКейн" эскадрияли мина ташувчиси 1992 йилда сувга туширилган бўлиб, у тараққий этган ракета тизими, Aegis бошқарув тизимига эга. Кема экипажи 337 кишидан иборат ва танкернинг яқинлашиши ҳеч кимни хавотирга солмагани ақлга сиғмайди.