Андижон вилоятида олиб борилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Пахтаобод туман ИИБ ходимлари йирик миқдорда моддий бойликларни ўмарган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди. 

Туман ИИБ 14 август куни соат 7:00-17:00 оралиғида номаълум шахслар Тошқўрғон МФЙ Нушкан кўчасида яшовчи К.Ф.нинг яшаш уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, ётоқхонасидаги шкаф тортмасидан йирик миқдорда моддий бойликларни ўғилаб кетишган. Олиб борилган тезкор-тергов амалиётлари натижасида жами 3 100 АҚШ доллари, 2000 Россия рубли, ҳар бирининг нархи минг долларлик 2 дона тилла занжир, 3 дона тилла узук ва 3 жуфт тилла сирғани ўғирлаб кетган шахс ушланди. 

У, Тинчлик МФЙ Янги чек кўчасида яшовчи К.М. бўлиб чиқди ва ундан далилий ашё сифатида 2.600 АҚШ доллари, 1.000 Россия рубли ва 80.000 сўм пуллар олинган. 

Терговга қадар текширувни туман ИИБ олиб бормоқда.