Artel Technical School хусусий мактаби бўлажак ўз ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига барча қулайликларни яратиш мақсадида ҳамда уларнинг истакларини эътиборга олиб, таълим олиш учун тўлов анча пасайтирилгани ҳақида маълум қилади!

Ўз фарзандини 2017 йилнинг 25 августига қадар ўқишга ёздирганлар бутун йил давомида таълим олиш учун 25 фоизлик чегирма оладилар, яъни бир ойда 2 250 000 сўм. Эндиликда, нуфузли замонавий мактабда ўқиш шу даражада ҳамёнбоп бўлдики, таълим олиш жойини танлаш борасида шубҳаларга умуман ўрин қолмади. Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас! Агарда, ота-оналар ўқув вақтидан сўнг рақс дарслари ҳамда каратэ машғулотларидан воз кечишса – таълим нархи янада тушади ва ойига 1 800 000 сўмни ташкил қилади.

Ҳаттоки мактабнинг энг жажжи тарбияланувчилари ҳам инновацион технологиялар, янги фанлар, кутилмаган янгилик ва ихтиролар билан ҳар куни иш олиб борадилар. “Фақатгина Artel Technical School”да 1-синфдан бошлаб робототехника – ривожланган давлатларда фаол тарзда ўрганилаётган, энг янги ва долзарб мактаб фанларидан бири бўйича машғулотлар олиб борилади.

Биринчи синф ўқувчилари ўйин шаклида дастурлаш, 3D-моделлаштиришни ўрганиб боришади, энг муҳими, мактабда математика, физика ва кимё фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Artel Technical School ўқувчилари инглиз тилини фаол ўрганишади ҳамда ўқишнинг якунигача унда инглиз забон бўлган хорижлик дўстлар ва ўқитувчилар билан бемалол гаплаша олиш даражасига етадилар. Бундан ташқари, мактаб битирувчилари хорижий адабиётлар ва махсус адабиётларни осонлик билан ўқиши мумкин.

Битирувчиларда инглиз тилини билиш даражаси CEFR таснифи бўйича C1’га ёки Cambridge ESOL таснифи бўйича CAE’га тенг бўлади.

Artel Technical School ўқувчиларига мактабда «фаундейшен курси» (certificate of foundation studies) деб аталувчи курсдан ўтиш каби ноёб имконият тақдим этилади. Бу халқаро таълим дастури бўлиб, ундан муваффақиятли ўтган битирувчи жаҳоннинг деярли барча етакчи университетларига имтиҳонларсиз кириш кафолатини олади.

Юқори синфлардаги таълим биринчи навбатда ўқувчиларнинг профессионал кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган – улар нафақат лабораториялар ва мактаб устахоналарида, балки йирик саноат корхоналарида ҳам амалиётни ўтайдилар.

Мактабда 12 кишилик кичик синфлар ташкил этилади, шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзанди таълим олиши учун рус, ўзбек ва инглиз тилини танлашлари мумкин. Мактаб сентябрда 1-7 синфларга 6 ва 13 ёшдаги болаларни кутмоқда, келаси йилдан эса уларга, умумтаълим мактабларининг 8-9 синф ўқувчилари ҳам қўшилиши мумкин. Бу ҳолат агарда улар хусусий муассасага ўтиш истагини билдирсалар, рўй беради. Мактабда таълим 11 йил давом этади – фақатгина шундай вақт давомида болаларга барча керакли билимларни бериш мумкин!

Мактабда болалар учун 4 марталик овқатланиш ташкил этилган (мазали, тўйимли ва фойдали таомлар), тўгараклар ва секциялар иши йўлга қўйилган, дам олиш ҳамда ўйинлар учун ихчам жойлар яратилган, синфхоналар амалий ва назарий машғулотлар учун замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Ҳар бир аудитория «Ақлли синф» видеокузатув тизимига эга, у маъмуриятга таълим сифати ва болалар хавфсизлигини доимий равишда назоратда ушлаш имконини беради. Фақатгина юқори малакали кадрлардан иборат бўлган штат бутунлай тўлди, ҳамда ўқувчилар ва ходимлар ўзларининг бўлажак ўқувчиларини интизорлик билан кутмоқда!

Ўз фарзандингиз келажагига катта қадам қўйишга ёрдам беришингиз, айниқса ҳозир, Artel Technical School мактабида ўқув учун нархлар 25 фоизга пасайтирилганда жуда енгил бўлди! Таклиф 2017 йилнинг 25 августига қадар амалда бўлади, мактаб 14 августдан ҳар иш кунида очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда (9:00 дан 18:00 гача), унинг давомида ота-оналар директор билан шахсан танишишлари мумкин, синфхоналарни кириб кўришлари ва таълим дастури ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин.

Манзил: Чилонзор тумани, Ц мавзеси, Қатортол кўчаси, 28 (мўлжал: «Oqshom» ресторани рўпарасида).

Боғланиш учун телефон: +99871 2030400

Сайт: www.artelts.uz

Facebook: www.facebook.com/artelts.uz

Telegram’даги канал: t.me/arteltechnicalschool

Реклама ҳуқуқи асосида