Бирлашган Араб Амирликларида тамаки, газли ва энергетик ичимликлар савдосига тааллуқли янги солиқ киритилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Тегишли ҳужжат БАА президенти Халифа бин Зоид ал-Наҳаён томондан имзоланган. 

Маълум бўлишича, тамаки маҳсулотлари ва энергетик ичимликлар савдосидан олинадиган солиқ 100 фоизни, газли ичимликлардан эса 50 фоизни ташкил қилади.