Брюссель марказидаги Анспаш бульварида автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар зонасига бостириб боришга ҳаракат қилди, деб хабар бермоқда RTBF.

Ҳайдовчи полициячиларни кўриши билан воқеа жойидан яширинишга уринган, бироқ шаҳарнинг марказий қисмидан чиқаверишда қўлга олинган.

Хабар қилинишича, қўлга олинган шахс маст ҳолатда бўлган. У полиция бўлинмасига сўроқдан ўтказиш учун олиб келинди.

Аввалроқ Бельгияда автомобиль ҳайдовчиси бир гуруҳ кишиларга қасддан ҳужум уюштиргани хабар берилганди.