САВОЛ: Чет мамлакатларда, жумладан, Россия давлатида ишлаб келган фуқаролар ички ишларга (милиция, ёнғин хавфсизлиги бошқармасига) ишга қабул қилинмайди, деган гаплар одамлар орасида юрмоқда. Шу масала ойдинлик киритиб, маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шамшод Амонов

Жавоб: Тегишли ҳужжатларни яшаш манзилингиздаги ички ишлар бўлимига топширинг. Хорижга чиқиш ва келиш ички ишлар органларига хизматга қабул қилишни истисно этмайди.

Ички ишлар вазирлиги юридик таъминлаш бошқармаси.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.