Андижон вилояти Жалақудуқ тумани дала майдонида 152 мм.ли снаряд топилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ KUN.UZ’га маълум қилди.

Хабар қилинишича, Жалақудуқ шаҳар "Бойчеки" МФЙда яшовчи Х.М. Жалақудуқ тумани Тешиктош ҚФЙ "Деҳқонобод" маҳалла ҳудудида жойлашган «Фозилжон-ерлари» фермер хўжалигининг дала майдонида ов қилаётган вақтида «Гаубица Д-20» номли, узунлиги 70 см, 152 мм калибрли снарядни топиб олган. У эскириб занглаган ҳолда бўлган. Шундан сўнг, Х.М. ўқ-дорини яшаш уйига олиб келган ва ўз ихтиёри билан туман ИИБ ходимларига топширган.

Ушбу снаряд айни вақтда вилоят ИИБ махсус гуруҳ ходимларига топширилган. Терговга қадар текширувни туман ИИБ тергов бўлими олиб бормокда.