Юқоричирчиқ туманида истиқомат қилувчи Мухлиса Шамсиддинова (исм-шарифлари ўзгартирилган) туман газ идораси назоратчиси лавозимидаги фаолияти давомида маҳаллаларда ишлатилган газ ҳақини ундириб юриб, фирибгарликка қўл урди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

У Юқоричирчиқ туманида яшовчи, уй бекаси, 1976 йилда туғилган Аида Оллоберганованинг ишончини суиистеъмол қилиб, «газ идорасидан қарзингизни тўлаб бераман» – деб алдаб, ундан бир дона 2,5 грамм бўлган тилла билак узугини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.