2017 йилнинг 22 августидан бошлаб «GM Uzbekistan» АЖнинг Асака шаҳридаги заводида ҳар йилги режали профилактика ишларини амалга ошириш бошланади. Бу ишларнинг тасдиқланган режасига мувофиқ амалга оширилади, деб хабар бермоқда «GM Uzbekistan» матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, тадбирлар доирасида асосий ва қўшимча технологик ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари профилактик кўрикдан ўтказилади ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилади, шунингдек, кузги-қишки мавсумга корхонани тайёрлаш бўйича режали таъмирлаш ишлари бажарилади.

Таъкидланишича, «GM Uzbekistan» АЖнинг тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда бажарилади. Режали профилактик ишларнинг амалга оширилиши аввал шартнома имзоланган автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир ўтказмаслиги маълум қилинди.

Қайд этилишича, автомобилларни ишлаб чиқариш 2017 йилнинг 11 сентябридан тикланади.