Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги "Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан" Ф-5006-сон фармойиши асосида, Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди.

Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни шакллантирилган махсус сўровномада иштирок этиб, 30-августга қадар имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини тақдим этишга таклиф этамиз. Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, соҳа-тадбирлар режасига киритилиш учун Комиссияга тақдим этилади.

Шунингдек, таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар Facebook ижтимоий тармоғидаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш комиссияси” гуруҳи орқали ҳам қабул қилинади.