Ҳиндистон энергетика вазири Пиюш Гоял Ҳиндистондаги йўлларнинг ёритилиши дастури муваффақиятларини намойиш қилишда интернетга Ҳиндистондаги йўл ўрнига Россиядаги йўлнинг суратини жойлаштирди, деб хабар бермоқда India Today нашри.

У твиттерда 50 км лик масофада йўлдаги эски чироқлар ёруғлик-диодли чироқларга алмаштирилганини маълум қилиб, бунинг тасдиғи сифатида Россиядаги йўллардан бирининг суратини илова қилган.

Бироқ маҳаллий фойдаланувчилар вазирнинг хатосини кўрсатишгандан кейин, у хабарни ўчириб ташлаган ва Ҳиндистондаги йўл тасвирланган янги хабарни чоп этган.

“Бу мақолага эътибор қаратганларга раҳмат. Биз йўлларни ёритиш билан шуғулланаётган пайтда, ижтимоий тармоқлар бизларни янада яхшироқ бўлишимизга кўмак бериб фактларни ёритишда ёрдам бермоқда”, деб ушбу ҳолатга изоҳ берган вазир.