Испаниянинг «Барселона» клуби футболчиси Андрес Иньестанинг таъкидлашича, Каталония жамоасини катта эҳтимол билан тарк этади.

«Мен «Барселона» билан шартномани ҳалигача узайтирмадим. Аввал менга бегона бўлган ҳис-туйғуларни бошимдан ўтказдим. Бироқ фикримча, бу оддий ҳолат. Эндиликда, мен уч йил аввал хаёлимга ҳам келтирмаган сценарий бор. Мен ҳозирда «Барселона»дан кетишни режалаштирмоқдаман, бу ҳақда аввал ўйламагандим», - дея Иньестанинг сўзларини келтиради El Pais нашри.

Аввалроқ Неймар «Барселона»нинг ҳозирги раҳбариятини жиддий танқид қилганди.