KUN.UZ сайти орқали 9 август куни “Онаизорнинг 6 йиллик фиғони: беморни комага туширган врач-гинеколог жиноий жавобгарликка тортилган” ва 15 август куни “Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?” сарлавҳали мақолалар эълон қилинган эди. Унда Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида яшовчи Наргиза Убайдуллаева тақдири ҳақида сўз боради. Туғуруқ жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли олти йилдан буён фалаж ҳолатда қолиб келаётган аёл, унинг ортидан қолган икки нафар фарзандию, онаизори ҳақида мазкур мақолаларда ҳикоя қилинади.

Айтиш мумкинки, мақолалар сайт ўқувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳар ким ўз фикрини билдирди. Фалаж она ва унинг норасида болалари тақдири кўпчиликни ларзага солди. Мана шу мақолалар эълон қилинганидан сўнг, болаларнинг бувиси (Наргиза Убайдуллаеванинг онаси) Ҳабиба Усмоновага ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатишни истовчилар ҳам топилди. Бундай саховат эгалари қўлларидан келганча мазкур оилага кўмак кўрсатишни исташди.

Мана шундай холис ниятла ёрдам беришни истаганлар учун Ҳабиба Усмонованинг пластик карта маълумотларини тақдим этяпмиз. Бу оилага, икки нафар бола келажагига бефарқ бўлмаган саховатпеша юртдошларимизга миннатдорлик билдириб қоламиз.

Пластик карта орқали: (Click. PayMe)
Усмонова Ҳабибахон

8600 0423 5063 4019