Қирғиз республикасида Рихтер шкаласи бўйича 5 баллик ерости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг сейсмология тажриба-услубий экспедицияси хабар қилмоқда

Таъкидланишича, зилзила ярим тунда соат Тошкент вақти билан 00:51 да рўй берган.

Ер силкиниши маркази Олмаота жануби-ғарбидан 371 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.