Каталониянинг «Барселона» клуби «Ливерпуль»га яримҳимоячи Филиппе Коутиньонинг трансфери бўйича якуний жавобни 20 август куни кечки соат 19:00гача (Тошкент вақти билан 23:00гача) айтишни сўраган, бироқ инглиз клубидан ҳеч қандай жавоб келмаган

«Ливерпуль» жума куни «Барселона»нинг учинчи таклифини ҳам рад этганди. Каталонияликлар ўшанда электрон почта орқали: «ОК, сиз бу таклифни ҳам рад этдингиз, аммо биз сизга – якшанба куни соат 19:00гача ўз вариантингизни беришни сўраймиз. Бошқа ҳолатларда таклифни қайтариб оламиз», деб ёзган. 

Ўйлашимча, «Ливерпуль»да бу таклифга жавоб бериш истаги бўлмаган ва улар ҳеч қандай жавоб қайтаришмаган. Бу Коутиньонинг «Барселона»га ўтиш тарихи тугагани билдиради. Албатта футболда бирор нарсани олдиндан билиб бўлмайди, аммо агар «Барселона» ўз сўзида турса, Коутиньо учун юборилган таклифни қайтариб олади, чунки «Ливерпуль» Филиппени сотишни истамаяпти», — деган Sky Sports шарҳловчиси Гилем Балаге.