«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг маълум қилишича, «Барселона» раҳбариятида клубда юқори лавозимларни эгаллаши керак бўлмаган кишилар бор.

«Барселона»да бундай раҳбарият бор эканидан жуда афсусдаман. Улар шундай юқори лавозимларни эгаллаши керак бўлган кишилар эмас. «Барселона» кўпроққа лойиқ. Мен «Барселона»га эндигина ўтганимда, ҳаммаси яхши эди, бироқ кейин... Менинг у ерда кўплаб дўстларим бор, «Барселона»да бахтли тўрт йилни ўтказдим», - дея Неймарнинг сўзларини келтиради Football Espana.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига ўтди.

Аввалроқ «Барселона» мухлислари клуб раҳбарияти истеъфосини талаб қилаётгани хабар қилинганди.