Россия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган яна бир учрашув Ростовда бўлиб ўтди ва унда «Ростов» «Краснодар»ни қабул қилди.

Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган ростовликлар бу сафар ўз уйида рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Ўз навбатида рақиб ҳам бу ишни уддалай олмади ва учрашув нурсиз дуранг билан якунига етди.

Аҳамиятли томони, Ўзбекистон терма жамоаси учун номзод бўлган Элдор Шомуродов бу сафар 77-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва 14 дақиқа давомида майдонда тўп сурди.

Ушбу дурангдан кейин «Ростов» ҳисобидаги очколар сони 14тага етди ва жамоа 3-ўринда қолди. «Краснодар» эса 12 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.

РФПЛ, 7-тур

Ростов – Краснодар 0:0

Ростов: Песьяков, Ингасон, Бобен, Устинов, Мевля, Юсупов, Калачёв, Зуев (Думбия, 67), Гацкан (Могилевец, 46), Паршивлюк, Дядюн (Илҳом Шомуродов, 77).
Краснодар: Синицын, Гранквист, Мартынович, Рамирес, Петров, Газинский, Ристич (Жоаозиньо, 45), Жигулев, Мамаев, Классон (Иван, 84), Игнатьев (Смолов, 61).
Огоҳлантиришлар: Мартинович (35), Дядюн (42).