Россия ҳарбий-космик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриянинг Дайр аз-Зор шаҳрига йўл олаётган жангарилари гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» мамлакат мудофаа вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Ҳарбий маҳкама маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари Дайр аз-Зорда август ойи давомида кучларни бир жойга тўплашга ҳаракат қилмоқда.

«Россия ҲКК бомбардимончи ва армия авиацияси томонидан йирик калибрли қурол ҳамда миномётларга эга бўлган 20 автомобиль, шунингдек, зирҳли техника, танклар йўқ қилинди. Бундан ташқари, 200 дан ортиқ жангарилар ва катта юкли қурол-аслаҳага эга автомобиллар ҳам яксон этилди», - дея хабар берган мудофаа вазирлиги.

Маҳкамадан қўшимча қилишларича, ИШИДнинг Дайр аз-Зорда тор-мор келтирилиши гуруҳнинг Суриядаги стратегик мағлубиятига айланади.

Аввалроқ Сурия армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ИШИДдан қатор ҳудудларни озод қилгани хабар берилганди.