18 август куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” нинг расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика “Тараққиёт стратегияси маркази” ижрочи директори Акмал Бурхонов, Олий мактаб фанлари халқаро академиясининг Ўзбекистон бўлими президенти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби», академик Оқил Умурзоқович Салимов, сиёсатшунос олимлар, жамоатчилик вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари ва “Ёшлар иттифоқи” фаоллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Тараққиёт стратегияси маркази” ижрочи директори Акмал Бурхонов сўзга чиқиб “Ҳаракатлар стратегияси хонаси”нинг мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда бу хонанинг очилишида юқори даражадаги тайёргарлик учун институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.