Тошкент вилоятида давлатнинг кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлари кўлами тобора кенгаймоқда. 

KUN.UZ’га Тошкент вилояти ҳокимлиги вакилининг хабар беришича, бугун вилоятдаги жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй-жойларни тантанали топшириш тадбирлари бошланди. 

Чирчиқ шаҳрида яшовчи Моҳира Қаршибоева ҳам ана шундай уйлардан бирининг соҳибасига айланган. Шундай тадбирлар бугун кун давомида Юқори Чирчиқ, Паркент туманлари ва Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, 2017 йил давомида жами бўлиб 66 та уй ўз эгаларига топширилади. Бугун, 21 августнинг ўзида уйлар 4 та оилага берилди.