АҚШ президенти Дональд Трамп “мажбурий” таътилни ўтказишига тўғри келган Нью-Жерси штатидан Вашингтонга қайтди. Трамп қайтиши билан қилган биринчи иши навбатдаги марта АҚШ ОАВни ёлғон хабарларни чоп этишда айблаш бўлди.

“Вашингтонга оғир иш ва мен қачондир кўрган энг даҳшатли ва ёлғон янгиликларни кўришдан кейин қайтмоқдаман”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трамп 4 августда таътил олиб, 17 кунга унга тегишли бўлган гольф-курортга жўнаганди. У таътилга Оқ уйнинг ғарбий канотида баъзи таъмирлаш ишлари амалга оширилгани сабабли кетишига тўғри келган.

Бироқ Трамп 14 августда таътилини вақтинчалик тўхтатиб, Шарлотсвиллдаги тартибсизликлар бўйича махсус баёнот билан чиқиш учун Вашингтондаги қароргоҳига қайтганди.