Туркиянинг Анталия ва Кемер шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўлида ичида 26 йўловчи бўлган сайёҳлик автобуси тўнтарилиб кетди, камида олти инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар бўлган автобус Белек шаҳрига йўл олаётган бўлган. Транспорт воситаси туннелдан чиқиш чоғида фалокатга учраган.

"Кучли ёмғир сабаб автобус бир томонга қараб кетиб қолди, мен назоратни йўқотдим", - дея ҳайдовчининг сўзларини келтиради агентлик.

Агентлик маълумотларига кўра, олти киши жабрланди, уларнинг икки нафари ёш бола. Жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга олиб кетилди.