15 август куни UMS компаниясининг Тошкент шаҳридаги марказий офисида «Artel Mobile» янги сотувлар офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Натижада, UMS’нинг кўп сонли абонентларида Artel мобил қурилмаларини янада қулай шароитда ва тезкор равишда харид қилиш имконияти пайдо бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, UMS ва Artel томонидан shop-in-shop сотувларини биргаликда йўлга қўйиш лойиҳаси айнан шу кунларда, яъни компанияларнинг қўшма акцияси бўлиб ўтаётган пайтда амалга оширилди. Акция шартларига кўра, миллий бренддаги смартфонларни харид қилган абонентлар UMS мобил операторининг қулай бонусларига эга бўлиши мумкин.

Тантанали очилиш маросимида UMS ва Artel компаниялари вакиллари сўзга чиқиб, «Artel Mobile» сотувлар офиси уяли алоқа операторининг марказий биносида ишлаши тажриба сифатида йўлга қўйилганлигини таъкидлашди. Ушбу лойиҳа муваффақиятли синовдан ўтса, кейинчалик UMS’нинг бутун мамлакат бўйича бошқа офисларига ҳам тарқатиш режалаштирилаётгани ҳақида сўз борди.

Тадбирга йиғилган кўплаб меҳмонлар учун Artel компанияси ва алоқа тарихига оид қизиқарли савол-жавобларни ўз ичига олган викторина уюштирилди ҳамда энг билимдон иштирокчиларга соврин сифатида Artel мобил телефонлари тақдим этилди. Бундан ташқари, тадбирда таниқли кўзбойлоғич Дмитрий Ким чиқиш қилиб, меҳмонларга каттаю-кичикни ҳайратлантирувчи фокуслар кўрсатди.

Қўшимча қилиб ўтиш лозимки, «Artel Mobile» офиси махсус кўргазма стендини ўз ичига олган ва бу ерда турли моделлардаги тугмали телефонлар ҳамда смартфонлар намойиш этилади. Мижозлар қизитирган мобил қурилмани стенддан топишлари, унинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиб чиқишлари ва бундан кейингина уни харид қилиш имкониятига эгадирлар. 

Мурожаат учун тел.: +99897 759 77 55

Реклама ҳуқуқи асосида.