Айни кунларда Германиянинг Кёльн шаҳрида ўтказилаётган "Gamescom show​" тадбири давомида Microsoft​ компанияси янги XBox One X’​нинг сотувга чиқарилишга оид расмий маълумотларни тақдим этди. Тўлиқ 4К форматда тасвир узатувчи янги ўйин ускунаси 499 АҚШ доллари нархида жорий йил 7 ноябрдан сотувда пайдо бўлади. Айни пайтда геймерлар ХБох учун олдиндан буюртма бериш имкониятига эга.

Чекланган миқдорда сотувга чиқарилаётган XBox One X Project Scorpio Edition​ янги имконият ва функциялар билан бойитилган бўлиб, 1 терабайт хотирага эга. Microsoft​ вакилларининг таъкидлашича, Scorpio туркумидаги ўйин ускунаси кам сонда чиқариладиган махсус брендга айланиб қолади.

Ҳозирча ушбу гаджетни Amazon, Best buy, GameStop, Microsoft, Target​ ва Walmart сайтларидан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.