Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин жанубий кореялик ва америкалик қуролли кучларнинг қўшма ҳарбий машқларининг бошланиши ҳақида изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, машқлар фақатгина мудофаа мақсадларида ўтказилмоқда ҳамда ярим оролда кескинликни оширишга йўналтирилмаган.

Таъкидланишича, АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни 31 августга қадар ўтказади.

КХДР АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машқини оловга мой қуйиш, деб атади.