Япониянинг янги ташқи ишлар вазири Таро Кононинг маълум қилишича, халқаро ҳамжамият КХДРга, Пхеньян ядро дастуридан воз кечишга тайёрлигини кўрсатмагунга қадар босим ўтказишда давом этиши лозим. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Босим ўтказишнинг вақти келди», - дея айтиб ўтган у журналистлар гуруҳига берган интервьюсида.

Вазирнинг фикрича, айни дамда олти томонлама музокараларнинг тикланишини муҳокама қилиш керак эмас.

Япония ташқи ишлар вазири Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантиришни мақсад қилган ҳамда Жанубий ва Шимолий Корея, АҚШ, Россия, Хитой ҳамда Япония иштирокидаги халқаро музокараларини назарда тутган. 

Аввалроқ экспертлар Хитой санкциялари КХДРга зарба бўлиб тушиши, бироқ унинг ядро дастурини тўхтата олмаслиги ҳақида маълум қилишганди.