«Барселона» раҳбарияти «Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олишдан деярли умидини узиб бўлди, деб ёзмоқда Marca нашри.

Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби «Барселона»дан келаётган барча таклифларга тўхтовсиз рад жавобини бериб келмоқда ва натижада каталонияликлар «ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Марияга бўлган қизиқишини яна қайта тиклади.

Неймарни «ПСЖ»га сотишдан ишлаб топган пулига, каталонияликлар аргентиналик футболчидан ташқари «Ницца» яримҳимоячиси Жан-Мишел Серини сотиб олишни мўлжаллаган.