«Барселона» «ПСЖ»га ўтиб кетган ҳужумчи Неймарни судга берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Каталонияликлар клуб билан тузган шартнома шартларини бажармагани учун Неймар 8,5 млн евро тўлаши лозимлигини билдирган. Шунингдек, клуб футболчи билан 2021 йилгача узайтирилган шартнома тузилганида тўланган бонус ва 10 фоизга кечиктирилган суммани ҳам қайтариб олишни режалаштирмоқда.

«Барселона» бу ишларни ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалга оширмоқда. Неймар 2021 йилга қадар тузилган янги шартномадан бир неча ой ўтиб, ўзи бир тарафлама ушбу битимни бекор қилди. Бўлажак барча жараёнлар, ортиқса жанжалларсиз ва футболчининг иштирокисиз тегишли органлар орқали амалга оширилади», — дейилади клуб расмий сайтидаги баёнотда.