«Барселона» футболчилари клуб раҳбариятидан, хусусан клуб техник директори Роберто Фернандесдан норози бўлмоқда.

Cadena SER хабарига кўра, жамоанинг етакчи футболчилари транферлар билан боғлиқ вазият туфайли таранг ҳолат юзага келган.

Шу сабабдан Лионель Месси ҳалигача «Барселона» билан шартномани узайтирмай келмоқда. 30 ёшли бу аргентиналик футболчи клубнинг келажак учун лойиҳасига ишонч билдирмаяпти.

Бу масала каталонлар жамоасининг бошқа футболчиларини ҳам ташвишлантирмоқда. Андрес Иньеста ҳам охирги интервьюларидан бирида келажаги бўйича бир қарорга кела олмаётганини билдириб ўтганди.

Худди шу вақтда Лионель Месси учун «Манчестер Сити» 300 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

«Барселона» ёзда жамоанинг асосий футболчиларидан бири Неймарни «ПСЖ»га сотиб юборди. Унинг ўрнига олиб келиниши керак бўлган Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеле трансфери амалга ошмаяпти. Бундан ташқари, «ПСЖ»дан Марко Верраттини трансфер қилиш режаси барбод бўлди.

Каталонлар клуби Хитой чемпионатидан Паулиньони 40 млн еврога сотиб олди, яқин кунларда Франция чемпионатидан Жан Микаэль Сери 30 млн еврога сотиб олиниши кутилмоқда.