Россия ҳукумати Беларусга 700 млн доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумотлар интернет-порталига жойлаштирилган фармойишда сўз юритилган

Ҳужжатда аниқлик киритилишича, Беларусга пул маблағлари «Беларуснинг Россия олдидаги қарзини ёпиш ва 2017 йилдаги мажбуриятларини бажариши учун ажратилмоқда».

Шунингдек, таъкидланишича, Беларусь томони билан музокаралар ўтказиш ва тегишли келишувни имзолаш вазифаси ТИВ ва Молия вазирлигига юкланган.