Ёзувчи ва Букер мукофоти лауреати Ҳовард Жейкобсоннинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқлар ва смартфонлар ёшларнинг нутқига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда International Business Times хабар берди.

Унинг огоҳлантиришича, болаларнинг кейинги авлоди Twitter’дан фаол фойдаланишда давом этса, саводсиз ва ўз фикрларини сифатли даражада ифода эта олмайдиган бўлиб вояга етади. 

«Агарда Трамп бизни келаси йили йўқ қилиб юбормаса, 20 йилдан сўнг бизни ижтимоий тармоқлар йўқ қилади», - дея маълум қилган Жейкобсон. «Бизда ўқишни билмайдиган ва истамайдиган болалар бўлади».

Аввалроқ Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўриши хабар қилинганди.