Чинозда яшовчи фуқаронинг уйидан 4 кг. га яқин марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вилоят ИИБ ва Чиноз тумани ИИБ  тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “А.Темур” Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, 1961 йилда туғилган А.Я.нинг уйи текширилганида ҳовлисидаги узум сўрисида қуритиб қўйилган 3 кг. 690,6 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.