Google корпорацияси янги операцион тизимни намойиш этди. У Oreo печенье маркаси шарафига номланди, деб хабар бермоқда The Guardian.

Нашр маълумотига кўра, Android Oreo’нинг асосий инновациялари қуйидагилардан иборат: автоном ишлаш вақтининг узайгани, тезлик ва хавфсизлик.

Тизимни Pixel смарфонларида ҳозирдан ишлатиб кўриш мумкин.

Таъкидланишича, Google операцион тизимларга қандолат маҳсулоти номини қўйиш бўйича анъанани давом эттирди. Корпорациянинг аввалги ОТлари Nougat (ёнғоқҳолва), Marshmallow (зефирнинг бир тури) ва Lollipop (обаки) деб аталган.

Аввалроқ Ассанж Google'дан ҳайдалган мутахассисга иш таклиф қилганди.