Корея халқ армиясининг Жанубий Корея билан чегарадош Пханмунжом пунктидаги ҳарбий қўмондонлиги АҚШ ва Жанубий Корея Ulchi Freedom Guardian қўшма ҳарбий машғулотларини бошлагани сабабли "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди. Пхеньян маъмурияти бу машғулотларни қуролли можаро олдидан тайёргарлик сифатида қабул қилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Улар тўғри танловни амалга ошириши кераклиги ҳақидаги бизнинг огоҳлантиришларимизга эътибор бермаганлари ва хавфли ҳарбий фитнани уюштиришганидан кейин шафқатсиз қасос ва жазодан қутилиб қола олмайди", — дейилади КХДР ҳарбий қўмондонлиги баёнотида. 

Ҳарбий машғулотларни АҚШ ҲДК Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Гарри Ҳаррис, ҲҲК Стратегик қўмондонлиги раҳбари Жон Ҳайтен ва РҚМ маркази директори Сэмюэл Гривзларнинг бевосита кузатиши шимолий кореялик ҳарбийлар норозилигига сабаб бўлди. 

"Қўшма Штатлар бизнинг ҳарбий қудратимиз учиришга шай ҳолатда турганини унутмаслиги керак", — дея ёдга олишган КХДР ҳарбийлари. 

"Ҳарбий машғулотлар келтириб чиқарадиган ҳалокатли оқибатлар учун жавобгарлик биз билан ҳарбий қарама-қаршилик йўлини танлаган АҚШ зиммасидадир", — дейилади баёнотда. 

21 августда бошланиб 10 кун давом этадиган UFG ҳарбий машғулотларида 50 мингга яқин жанубий кореялик ҳарбий хизматчилар ва 17,5 минг америкалик ҳарбийлар қатнашмоқда.