Шимолий Корея АҚШнинг Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларига жавоби акс этган видеосини тақдим этди. YonhapNews шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди

Видеода Шимолий Кореянинг «Хвасонг-12» ракетаси Гуам оролига зарба бераётгани акс этган. Титрларда америкаликлар энди ракеталар қачон ишга тушишини кутиб, куну тун ухламасдан, "кўзларини кенг очиб, қулоқларини динг қилиб" яшашлари кераклиги ифодаланган. 

Роликда Американинг етакчи сиёсатчиларини кўриш мумкин - президент Дональд Трамп қабристонга қараб турибди, вице-президент Майк Пенс гулхан қаърида тасвирланган, мудофаа вазири Жеймс Мэттис "икки карра ўйлаб кўриш"га чақирувчи ёзувлар фонида кўрсатилган. 

Мазкур видео КХДРнинг 17,5 минг АҚШ ҳарбийси ва 50 минг Жанубий Корея аскари иштирок этаётган "Ульчи - озодлик ҳимоячиси" қўшма машғулотларига жавоб реакцияси бўлди. Кореянинг Марказий телеграф агентлиги АҚШнинг "Пхеньян ҳеч қандай қарор қабул қилмайди" деб ўйлаши нотўғри эканини таъкидлади.