Афғонистон пойтахти Кобулнинг хорижий элчихоналар жойлашган туманида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш ракета зарбаси оқибатида юз берган. Полициянинг маълум қилишича, ракеталардан бири президент саройи ва дипломатик идоралар яқинига тушган. Таъкидланишича, портлаш олдидан сигнализация ва сиреналар ишга тушган. 

Кобулдаги портлаш АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийларнинг Афғонистонда бўлиши режаси ҳақидаги нутқи олдидан юз берди.

Fox News телеканалининг хабар беришича, Трамп Оқ уйнинг Афғонистонга нисбатан янги стратегияси ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Таъкидланишича, ҳужжатга кўра, Афғонистонга қўшимча 4 минг ҳарбий юборилади.