АҚШ полицияси Lamborghini суперкарини ўғирлаган икки жиноятчини қўлга олди. CBS телеканалининг хабар беришича, автомобиль ўғирлангандан кўп ўтмай бузилиб, ёниб кетган. 

Lamborghini’ни икки йигит Далласдаги автотураргоҳдан ўғирлашган. Ўша куни эрталаб полиция ўғирлик ҳақида хабар олган ва машинани қидиришга тушган. Автомобиль полиция вертолёти ёрдамида Interstate 45 деб номланган автомагистралда тезда топилган.

Полициячилар машиналарида ўғирланган суперкарга етиб олишганда, у ҳаракатсиз турган бўлган. Ҳаводан олиб борилган кузатувнинг кўрсатишича, автомобиль қандайдир лаҳзада бирор бир арзигулик сабабсиз йўл ўртасида тўхтаб, ёниб кетган.

Жиноятчилар 18 ва 19 ёшли йигитлар бўлиб чиққан. Улар Lamborghini’нинг қайси моделини ўғирлашгани маълум қилинмаган.