«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси амалдаги жамоаси билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти, деб ёзмоқда Marca нашри.

Манба берган хабарга кўра, Аргентина терма жамоаси футболчиси ҳозирги вақтда бу ишни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобламоқда. Унинг фикрига кўра, жамоанинг ривожланиш жамоанинг келгуси мавсумдаги тараққиёт режалари қандай эканини кузатмоқчи. Месси ҳар доим Каталониядаги спорт лойиҳасини муҳим ва биринчи ўринда деб ҳисоблаб келган, бироқ ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиб кетиши «Барселона» ва Мессининг ҳам режаларини ўзгартириб юборган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес Мессининг 2021 йилгача мўлжалланган шартномасини имзолашда ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилганди. Яқиндан бошлаб эса «Манчестер Сити» футболчи учун 300 млн. евро бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.