«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Бавария»дан жамоанинг собиқ футболчиси Тиаго Алькантара қайтарилишига қарши чиқди. Don Balon маълумотига кўра, каталонияликлар ушбу футболчини марказни кучайтириш учун харид қилмоқчи бўлганди.

Месси Алькантаранинг қайтишига қарши бўлгани бу футболчи бир вақтлар «Барселона»дан «Реал»га ўтишга ҳаракат қилгани, охир-оқибатда Германияга йўл олгани билан боғланмоқда.

Ушбу испаниялик футболчи каталонлар сафида 2009 йилдан 2013 йилгача тўп сурган, кейин Гвардиола уни «Бавария»га олиб кетганди.