Пойтахтнинг Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли ичимлик сув таъминоти ўчирилади ёки сув босими пасайиши кузатилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК хабар берди.

Хабарга кўра, Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли, ичимлик  сув тармоғини қайта қуриш ва улаш ишлари олиб бориш муносабати билан 22 август 2017 йил соат 00:00 дан 23 август 2017 йил соат 05:00 гача ичимлик сув таъминоти тўхтатилиш ёки сув босими пасайиши кузатилиши мумкин.

Ичимлик сув таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган манзиллар рўйхати:

Миробод тумани бўйича:

- Салар махалласи: 1-тор Нукус кўчасида
-Тонг Юлдузи маҳалласи: Меҳржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Инокобод кўчаси тор кўчалари билан.
- Руҳий касалликлар касалхонаси
- 4-сонли туғруқхона
- Ҳарбий прокуратура
- Қон қуйиш лабораторияси
- Болалар руҳий касалликлари санаторияси
- Тери касалликлар касалхонаси 

Яшнобод тумани бўйича:

- Чўлпон маҳалласи: 9 қаватли уйлар 2дона, 4 қаватли уйлар 11дона
- Жўрабек маҳалласи: Фарғона йўли кўчаси 23
- Маърифат маҳалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ош, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари
- Широнобод маҳалласи: Ош кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари

Қайд этилишича, сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар (водовозлар) юборилади.